Доминика Республикасида Бразилиянинг Odebrecht қурилиш компанияси билан боғлиқ коррупциявий можаро доирасида 11 нафар мансабдор қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Жан-Ален Родригес маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қўлга олинганлар орасида саноат ва савдо вазири Темистоклес Монтас (у истеъфо беришга ҳам улгурди), собиқ жамоат ишлари ва алоқа вазири Виктор Диас-Руа ва давлат компанияларининг бир неча собиқ директори бор. Улар маблағлардан ноқонуний фойдаланиш, пора бериш ва сохта молиявий ҳужжатлар тақдим этишда айбланмоқда.
3 нафар депутат ҳам ушбу коррупциявий можарога алоқадорликда айбланмоқда. Бош прокурор уларни парламент иммунитетидан маҳрум этишни талаб қилди.
Маълумот учун, Odebrecht иши бўйича олдинроқ Бразилия, Колумбия. Панама ва Перуда юқори мартабали амалдорларга юзлаб айбловлар эълон қилинганди.
Изоҳ (0)