НАТО Грузия портларида ўз қўшинларини жойлаштирмайди. Бу ҳақда альянс бош котиби ўринбосари Роуз Геттемюллер маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Геттемюллер альянс Грузия билан алоқаларни қадрласа-да, ҳозирча мамлакат Қора денгиз минтақасидаги вазият юзасидан маълумотлар тақдим этаётгани билан чекланишини билдирди.
«Бу босқичда Грузия портларида НАТО кучларини жойлаштиришни режалаштирмаяпмиз. Эътиборимиз Қора денгиз ҳавзасида қўшинларимизни кучайтиришга қаратилади. Бу, масалан, Руминия ушбу мамлакат ва Болгария, Туркия ҳамда альянсга аъзо бошқа давлатлар ҳарбий хизматчилари кирадиган кўп миллатли бригадани бошқаришини англатади», — дея таъкидлади НАТО бош котиби ўринбосари.
Изоҳ (0)