ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Суриянинг Дайр-аз-Зорнинг турар жой мавзеларини миномётлардан ўққа тутди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган.
«РИА Новости»нинг ҳодисадан бохабар манбаси тақдим этган ахборотга кўра, ўққа тутиш натижасида яраланганлар сони «жуда кўп».
Сурия ҳукумат кучлари ҳозирда Дайр-аз-Зор шаҳрининг фақат ярмини назорат қилмоқда. Ҳудудида ҳам ҳарбийлар, ҳам тинч аҳоли вакиллари бўлган шаҳар уч йилдан бери ИШИД томонидан қамал қилинмоқда.
Шаҳар таъминоти қўшни ал-Хасеке вилоятидан учиб келадиган вертолётлар ёрдамидагина амалга оширилади, холос.
Изоҳ (0)