Чикама водийсидаги машҳур пирамидалар яқинида 15 минг йил аввал одамлар яшаганлигидан дарак берувчи Перудаги кутилмаган топилма «Янги Дунё»да цивилизация тараққиётининг ўта тез суръатларда ривожланганлигини англатади. Бу ҳақда Science Advances журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади, деб ёзади «РИА Новости».
«Уака Приетада кўплаб артефактлар, жумладан, озиқ-овқат қолдиқлари, тош меҳнат қуроллари ва қадимги одамлар маданияти мавжуд бўлганлигини кўрсатувчи бошқа кўплаб белгиларни топишга эришдик. Мазкур топилмалар бу ҳудудда цивилизация қанчалик тез ривожланганлиги масаласини олдимизга қўяди ва қадимги одамларга денгиз ва қуруқликдан ресурсларни чиқариб олиш имконини берувчи қандай технологиялар бўлганлиги устида ўйланишга мажбур қилади», — деб ҳикоя қилади Флориданинг Атлантика университетидан Жеймс Адовасио.
Ҳозирги пайтга қадар олимлар «Янги Дунё» Ернинг аҳоли яшаган энг охирги ҳудуди деб ҳисоблаб келган. Адовасио ва унинг ҳамкасблари Жанубий Америка ва ҳатто бутун «Янги Дунё»да аҳоли аввал ҳисоблаб келинганидан анча аввал яшаб келганлиги аломатларини топди.
Изоҳ (0)