Инсоният келажаги бошқа сайёраларда истиқомат қилиш учун янги манзиллар топилишига боғлиқ. Бу ҳақда британиялик физик-назариётчи Стивен Хокинг маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз ҳозирданоқ яшаш учун муқобил сайёра қидиришга киришишимиз кераклигига ишончим комил», — таъкидлади профессор.
Хокингга кўра, бу мақсадга эришиш учун коинотнинг бошқа нуқталарида ҳаёт кечиришга тўсқинлик қилаётган технологик чекловларни енгиб ўтиш ва олдинга интилиш лозим.
Изоҳ (0)