Бирлашган Араб Амирликлари олимлари биринчи марта икки ўркачли туянинг ноёб турини муваффақиятли клонлаштирди, деб ёзади UAE Inside.
Bactrian Calf тури бутун дунё бўйлаб атиги 700—800 вакилга эга бўлиб, қирилиб кетиш ёқасида турибди. Олимлар бир ўркачли туяларни сунъий уруғлантиришга кўп марта уриниб кўрди, аммо 23 та урғочи туянинг биттасигина ҳомиладор бўлди.
Афсуски, клон туғилганидан бир ҳафта ўтиб нобуд бўлди. Тадқиқот марказида инфекция тарқалиб, кўплаб турларни, шу жумладан муҳим нусхани ҳам йиқитди.
Шунга қарамай, олимлар вазиятга ижобий назар билан қарамоқда: энди уларда жониворларни клонлаштиришнинг синалган услуби мавжуд, ва улар қирилиб кетаётган турни қайта тиклаш учун уринишларини давом эттирмоқчи.
Изоҳ (0)