АҚШда исталган учувчи қурилмани мустақил бошқаришга қодир робот синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Наука» маълум қилди.
Aurora Flight Sciences компанияси томонидан яратилган АLIAS автоматлашган тизими Boeing 737 самолёти симуляторини муваффақиятли қўндирди.
Робот учувчилар кабинасига монанд тайёрланган йўловчи самолёти тренажёрига ўрнатилди. АLIAS ҳаво кемасини аэропортгача олиб бориш ва қўнишни амалга ошириши лозим бўлган иккинчи учувчи вазифасини бажарди.
Компания муҳандисларига кўра, тизим исталган учиш қурилмаларида ишлаши мумкин ва мослаштиришни талаб этмайди. Келгусида мазкур технология уларни учувчисиз учиш қурилмаларига айлантириш имконини беради.
https://youtu.be/om18cOWFL3Q
Изоҳ (0)