Эронда ракета қурол-яроғлари ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди. Бу ҳақда ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони бригада генерали Амир Али Ҳожизода баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз мудофаа қудратини режали ошириб бормоқдамиз. Охирги йилларда Эронда корпус кучи билан ракета ишлаб чиқарувчи учинчи ер ости заводи қурилди», — деди у Дизфул шаҳридаги чиқиши чоғида.
Дизфул шаҳри 1980–1988 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида асосий жанговар ҳаракат майдонларидан бирига айланган эди.
Ҳожизода ислом инқилоби муҳофизлари корпуси томонидан ишлаб чиқилаётган «ер–ер» янги баллистик ракета «Дизфул» номини олишини айтди.
Изоҳ (0)