Украина ҳукумати Россия билан темир йўл қатновини тўхтатиш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Украина инфраструктура вазири Владимир Омелян маълум қилди, дея хабар беради «Обозреватель».
«Ҳозирда ҳукумат томонидан Украина ва Россия ўртасида темир йўл ёки автобус қатновини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Аслида 2015 йилда авиақатновлар тўхтатилгани каби Россия Федерацияси билан ҳар қандай қатновга аллақачон чек қўйиш керак эди», — дея таъкидлади вазир.
Олдинроқ «Коммерсантъ» газетаси Киевдаги манбаларига таяниб, Украина 1 июлдан бошлаб Россия билан темир йўл йўловчи қатновини тўхтатиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)