Москвада пойтахт транспорт объектларида теракт тайёрлаётган ИШИДнинг 4 нафар жангариси қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Федерал хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, қўлга олинган жангарилар Россия ва Марказий Осиё фуқаролари ҳисобланади.
Тергов маълумотларига кўра, улар қўлбола портлаш қурилмалари ёрдамида теракт тайёрлашни режалаштирган. Гумонланувчиларнинг ҳаракатини Сурия ҳудудидан туриб бошқаришган.
Россия хавфсизлик хизматлари жангарилар қўпорувчилик актини амалга оширганидан сўнг Сурияда ИШИД томонида жанг қилиш учун кетишни мўлжаллаган. Ҳозир махсус хизматлар жиноий иш қўзғаш масаласини ҳал этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)