Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида юз берган терактга алоқадорликда саккиз киши қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Иан Хопкинс маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Саккиз киши ҳибсга олинган, куни кеча қўлга олинган яна бир киши ҳеч қандай айблов эълон қилинмасдан қўйиб юборилди», — деди Хопкинс.
«Шуни қайд этмоқчиманки, бу муҳим ҳибсга олишлар ҳисобланади», — деб қўшимча қилди Манчестер полицияси раҳбари.
22 май куни Manchester Arena комплексида Ариана Гранденинг концерти вақтида теракт содир бўлди. Портлашни худкуш Салмон Обидий амалга оширди. Сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлди, жумладан 12 бола ҳам. Касалхонада қолаётган 75 кишидан 23 кишининг аҳволи оғир. Бир неча киши изсиз йўқолган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)