Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Донецк вилоят апелляция суди Украина собиқ президенти Виктор Янукович адвокатларининг 1,5 миллиард долларни мусодара этиш юзасидан чиқарилган ҳукм бўйича шикоятини рад этди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

«Донецк вилоят суди Янукович жиноий гуруҳи вакиллари бўлган адвокатлар апелляция шикояти бўйича 1,5 миллиард АҚШ долларини мусодара этиш ҳақида иш очишни рад этди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, Украина бош прокуратураси суднинг мазкур қарорини ҳали олмаганлиги билдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина суди собиқ президент Виктор Янукович ва унинг атрофидагиларга тегишли ҳамда аввалроқ хатланган 1,5 миллиард долларни мусодара қилишга рухсат берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар