Таиланд пойтахти Бангкокнинг бир неча тумани тун бўйи давом этган кучли жала туфайли 25 май, пайшанба куни сув остида қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тошқин тиғиз пайт йўлларда кўп километрли тиқинларни юзага келтирди. Сув босган ҳудудлар Бангкок маркази, шунингдек, шаҳарнинг ғарбий, шарқий ва шимолий чеккаларида пайдо бўлди. Кечаси давомида тахминан 25 сантиметр ёғин тушди.
Сув сатҳи 40 сантиметрдан ошган 5 мактаб ёпилди. Шаҳар кўчаларида тозалаш техникаси кучайтирилган тартибда ишламоқда, сувни тортиб олиш учун қудратли насослар ўрнатилди.
Изоҳ (0)