Россиянинг «Искандер-М» оператив-тактик ракета комплекслари МДҲнинг «Душанбе—Аксилтеррор–2017» машқлари доирасида биринчи бор Тожикистонга етказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Зарудницкийга кўра, машқлар давомида ҳарбийлар тоғлардаги шартли террорчилар базасига қарата ракетадан жанговар ўт очади.
Тожикистонга машқлар учун ҳозиргача Су-24М фронт бомбардимончиси ва Ми-8 ҳамда Ми-24 вертолётлари юборилганди.
Маълумот учун, «Душанбе —Аксилтитеррор-2017» МДҲ Аксилтеррор маркази томонидан Ҳамдўстлик қуролли кучларини жалб этган ҳолда ўтказилаётган биринчи машғулот. Унинг фаол қисми Тожикистонда 30 майдан бошланади.
Изоҳ (0)