Туркия суди ҳарбий тўнтариш иши доирасида телекоммуникациялар бўйича назорат идорасининг 33 нафар, молия бозори регуляторининг 36 нафар ходимини ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, тилга олиб ўтилган шахслар мухолиф сиёсатчи ва диний арбоб Фатҳуллоҳ Гуленнинг махфий ташкилоти аъзолари дея гумон қилинмоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлунинг ахборотига кўра, 2016 йил июлидан буён мазкур иш доирасида 113 минг киши ушланган бўлиб, уларнинг 47 минг нафари ҳибсда, 65 минг нафари қўйиб юборилган, яна 41,5 минг киши эса назорат остидадир.
Изоҳ (0)