Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакат фуқароларига қилган мурожаатида полиция Manchester Arena’да портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган худкуш террорчи шахсини аниқлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, полиция худкуш террорчи шахсини ва у терактни бир ўзи амалга оширганини аниқлади. Террорчининг исми тергов манфаатлари юзасидан ҳозирча ошкор қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Manchester Arena стадионида 22 май, душанба куни Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)