Англиянинг Манчестер шаҳридаги савдо марказида портлашга ўхшаш овоз эшитилганидан сўнг одамлар у ердан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, гап шаҳар марказидаги Arndale савдо маркази ҳақида кетмоқда. Ҳодиса гувоҳлари «қарсиллаш» ёки «ўқ» овозига ўхшаш товушни эшитганини айтган.
Sky News телеканали полиция савдо марказида бир эркакни қўлга олганини хабар берди. Куч тизими ходимлари савдо маркази атрофини ўраб олди ва ташрифчилардан ҳудудни тезда тарк этишни сўрамоқда. Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Манчестер полицияси Manchester Arena стадионида 22 май, душанба куни содир бўлган портлашдан сўнг кучайтирилган режимда ишламоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, бир неча бола бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)