Туркиянинг Пўлатли шаҳрида Адолат ва тараққиёт партияси навбатдан ташқари конгресси делегатларини Измирдан Анқарага олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Дастлабки маълумотга қараганда, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқариши туфайли транспорт воситаси пиёдалар ўтиши яқинидаги устунга урилган. Автобусда бўлган 39 кишидан 32 нафари жароҳатланган.
Жабрланганлар шифохонага етказилди. Улардан ҳеч бирининг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)