Туркия полицияси Анқарадаги рейд давомида ИШИД жангариси эканлиги тахмин этилаётган икки шахсни йўқ қилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари террорчиларга олдинроқ Истанбулда қўлга олинган жангари орқали чиқди. У терактга тайёргарлик кўрганини тан олди ва икки шериги истиқомат қилаётган Анқарадаги манзилни маълум қилди.
Ушбу жойга келган полиция ходимларига қарата гумонланувчилар ўт очди. Отишма давомида улар йўқ қилинди.
Квартирада ўтказилган тинтув чоғида полициячилар қурол, қўл гранаталари, қўлбола портловчи қурилмаларни аниқлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)