Шимолий Корея бош разведка агентлиги таркибида киберҳужумларга ихтисослашган Unit 180 бўлими фаолият олиб боради. Бу ҳақда, мамлакатдан қочган КХДР собиқ фуқароларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
«180 бўлими банк ҳисоб рақамларидан пулларни ўмариш учун молиявий муассасаларга хакерлик ҳужумлари уюштириш билан шуғулланади. Айрим ўқувчиларим шундай стратегик бўлинмаларга ишга жойлашди», — дейди қочқинлардан бири, компьютер ўқитувчиси Ким Хин Кван.
Кванга кўра, Шимолий Корея хакерлари интернетдан яхшироқ фойдаланиш ва из қолдирмаслик мақсадида хорижга йўл олади. Жумладан, улар КХДР компаниялари филиаллари ёки савдо фирмалари ходимлари ниқоби остида мамлакатни тарк этиши мумкин.
Изоҳ (0)