Корея Республикаси ва АҚШ ҳарбийлари биргаликда машғулотлар ўтказиб, КХДРга десант тушириш ва унинг ядро объектларини вайрон қилишни машқ қилди, деб ёзади «ТАСС» KBS радиосига таяниб.
Warrior Strike-7 манёврлари Кёнгидо провинцияси Ийчжонбу шаҳридаги Америка базасида ва Пхочхон шаҳридаги полигонда ўтказилди.
Десант тушириш Корея Республикаси ҳарбий-денгиз кучларининг «Токто» универсал десант кемасидаги вертолётлардан амалга оширилган.
Радиостанция таъкидлашича, америкаликлар десантлар машқлари учун биринчи марта Жанубий Корея кемасидан фойдаланган.
Изоҳ (0)