Мухолифатчи Алексей Навальний интернетга тадбиркор Алишер Усмоновга қаратилган видеомурожаатни жойлади. У бизнесменни дебатда иштирок этишга чақирди, деб ёзади «Ведомости». Навальнийнинг сўзларига кўра, «РБК» ва «Дождь» бундай мунозараларни ташкил қилишга тайёр.
«Мен шу жумладан Алишер Бурхонович Усмоновга («сиз»лаб) мурожаат қилмоқдаман. Айтмоқчиманки, ҳа, мен бундай баҳс-мунозараларда иштирок этишга тайёрман», — деди Навальний видеода.
Эслатиб ўтамиз, Усмонов 18 май, пайшанба куни эрталаб «ВКонтакте» ижтимоий тармоғига Навалнийга аталган видеомурожаатни жойлаган эди. Видеода Усмонов Навальнийни туҳматчиликда айблади. Бизнесмен аввалроқ Навальнийни судга берганди.
Изоҳ (0)