Эронда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида овоз бериш учун мамлакатда Тошкент вақти билан 8:30 дан бошлаб 63 мингдан ортиқ сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бюллетенларга 4 нафар номзоднинг номи киритилган. Улар иккинчи муддатга сайланишни кўзлаётган амалдаги президент Ҳасан Руҳоний, собиқ бош прокурор Иброҳим Раисий, собиқ маданият вазири Мустафо Мирсалим ва собиқ саноат вазири Мустафо Табадир.
Руҳоний ва Мирсалим президентлик пойгасида етакчилик қилмоқда ва жамоатчилик сўровларига кўра, икковининг ҳам имконияти тенг.
Дастлаб 6 нафар номзод рўйхатдан ўтганди. Бироқ Теҳрон мери Муҳаммад Ғолибаф ва Эрон биринчи вице-президенти Исхоқ Жаҳонгирий шу ҳафтада президентлик пойгасидан чиқишларини эълон қилди.
Сайловда ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаши лозим. Агар номзодлардан ҳеч бири буни уддалай олмаса, иккинчи босқич ўтказилади ва унда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.
Изоҳ (0)