Венесуэла мухолифати етакчиларидан бири, Миранда штати губернатори Энрике Каприлес Каракас аэропортида қўлга олингани ва хориж паспорти бекор қилинганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Менга паспортим бекор қилинганини айтишди. Ваҳоланки, у 2020 йилгача амалда эди. Натижада БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари йиғилишида иштирок этишга боролмадим», — дея маълум қилди Каприлес Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатда.
Нью-Йоркда Каприлес БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мамлакатда апрель ойи бошидан бери давом этаётган оммавий норозилик акциялари давомида мухолифат дуч келаётган зўравонликлар ҳақида гапириб беришни режалаштирганди.
Охирги маълумотларга кўра, ўтган вақт мобайнида Венесуэлада 40 нафардан ортиқ одам ўлдирилди.
Изоҳ (0)