Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Номаълум қуролли кимсалар Нигериянинг марказий қисмидаги масжидга ўт очиши оқибатида 20 фермер ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб, AFP хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Ҳодиса 13 май, шанба куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Этоги қишлоғида содир бўлди. Полиция маълумотларига кўра, ҳужум ортида фулани халқи вакиллари турган бўлиши мумкин.

«Қуролли кимсалар тонгги ибодат вақтида диндорларга ўт очишди», — деди Нигер штати полицияси вакили.

Чорвачилик билан шуғулланувчи кўчманчи фуланилар ва қишлоқларда яшовчи маҳаллий аҳоли ўртасида можаролар тез-тез содир бўлиб туради. Бундай можаролар туфайли сўнгги бир неча йилда минглаб одамлар ҳалок бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар