АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг P-8А Poseidon патруль самолёти Суриядаги Россия ҳарбий базалари яқинида, Ўртаер денгизи акваториясида ҳаво разведкасини амалга оширди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси Сицилиядаги Сигонелла авиабазасидан кўкка кўтарилиб, узоқ вақт мобайнида Россиянинг Тартус портида жойлашган ҳарбий-денгиз базаси ва Латакиядаги Хмеймим авиабазасини кузатди.
Кузатувчилар мазкур разведка парвозини Варяг юк кемаси Тартусга ва Rukia II юк кемаси Латакияга киргани билан боғламоқда. Ушбу кемалар Новороссийскдан қурол-яроғ туркуми келтиргани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)