Исёнчи хусийлар назоратида бўлган Яман пойтахти Сана расмийлари шаҳарда вабо тарқалгани сабабли 14 май, якшанба куни фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Яман соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда апрель ойи бошидан бери 115 киши вабо оқибатида оламдан ўтди.
Ҳозирда мамлакатда 8,5 мингга яқин мазкур касалликка чалиниш ҳолати қайд этилган.
Изоҳ (0)