КХДРнинг навбатдаги ракета синови — Пхеньян томонидан Корея Республикасининг янги президенти Мун Чже Инга қаратилган сигнал. Бундай фикрни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли билдирди, деб ёзади «ТАСС».
ABC телекомпаниясига берган интервьюсида КХДРдаги ракета синовини изоҳлар экан, у: «Бу 9 майдаги сайловлардан кейин Жанубий Кореяга қаратилган сигнал эди, деб ўйлайман», — деди. Хейли, шунингдек, Ким Чен Ин «паранойя ҳолатида» эканлигини айтди.
У АҚШ Шимолий Кореянинг «танобини тортиб қўйишда давом этиши»га ваъда берди. «Биз қўллашимиз мумкин бўлган санкциялар ҳали кўп… Биз ҳали қилинмаган кўп нарсаларни амалга оширишимиз мумкин», — деди Хейли.
Изоҳ (0)