Швейцариянинг «Пюи» клуби футболчиси ўз жамоаси дарвозасига қайчи услубида чиройли гол урди. Жамоа дарвозабони бу зарбани қайтара олмади, деб ёзади Meduza.
«Пюи» клуби 3 май куни Во кантони кубоги учун ярим финал баҳсида «Ренан»га қарши баҳс олиб борган эди. Автоголга қарамай, «Пюи» мағлуб бўлгани йўқ: ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари дуранг билан якунланди, пенальтилар серияси «Пюи» ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Клуб сайтида ғалаба ҳақида ахборот берилган, бироқ бетакрор автогол ҳақида лом-мим дейилмаган.
Изоҳ (0)