Австралиялик актриса Николь Кидман бошловчи Эллин Деженереснинг ток-шоусида машҳур америкалик ошпаз Жада Де Лаурентис томонидан пиширган овқатни туфлаб ташлади. Ушбу ролик TheEllenShow’нинг YouTube’даги каналига жойлашлаштирилди.
Бир кун давомида 760 минг мартадан ортиқ томоша қилинган видеода Де Лаурентис Кидман ва Деженерисга пазандалик сирларини ўргатган ва ва уларни ўзининг муаллифлик таоми билан меҳмон қилган. Улар орасида келементинли фокачча (келементин — мандарин ва апелсин гибриди, фокачча — италянларнинг буғдой унидан пиширилган нони) актрисага шу даражада ёқмадики у овқатни қўл сочиқ ичига туфлаб ташлашга мажбур бўлди.
«У бироз қаттиқроқ экан», — дея тан олди Кидман.
Изоҳ (0)