АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи шахс оғирлиги 59 килограмм келадиган бўғма илонни қўлга олди. Ўлдирилган илон ичидан 78 та тухум чиқди. Воқеа суратга олинган видео CBS News телеканалида намойиш этилди.
Телеканал маълумотига кўра, Дасти Крам исмли овчи орхидея етиштиради, бўш вақтида эса питонларни ушлаш билан шуғулланади. 59 килограммли илон Крам қўлга олган илонларнинг энг каттасидир. Эркак судралувчини ушлагани учун маҳаллий сув ресурслари департаментидан 375 доллар ва илонни терисини сотиб яна шунча пул ишлаб олган.
Жанубий Флоридада ушланган питонларнинг энг узуни 5,5 метр бўлиб, оғирлиги 72 килограмм бўлган.
Изоҳ (0)