Нью-йорклик гулчи ва дизайнер Льюис Миллер бир неча ой давомида шаҳарга гулли композицияларни жойлаштириб чиқди, буни у мегаполисни ҳис-туйғулар ёрдамида жонлантириш мақсадида амалга оширди, деб ёзади TJournal.
Ўз кампанияси доирасида у кўчадаги ҳайкалларни, шунингдек, оддий ахлат қутиларини гуллар билан безатди.
Композициялар атиргул, картошкагул ва орхидеялардан ташкил топди, аммо таркиби ва ҳажми билан фарқланди.
Баъзи гулдасталар оддий сотувда 10 минг долларгача ҳам туриши мумкин эди.
Изоҳ (0)