Ижтимоий тармоқларда Оқ уйда олинган, Дональд Трампнинг матбуот котиби Шон Спайсер акс этган фото қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
The New York Times мухбири Стивен Кроли суратга олган ва кинопродюсер Жон Коэн томонидан тарқатиб юборилган фотода кўпчилик эътиборини Спайсернинг пойабзали ўзига тортди.
Унда матбуот хизмати вакилининг ботинкаси икки хил: бири жигарранг, иккинчиси қора рангда эканлигини кўриш мумкин.
Тахминларга кўра, Спайсернинг оёғи шикастланган ва у ўша оёғига махсус тиббий пойабзал кийишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)