Киев вилоятининг Ирпенск шаҳар кенгаши депутати Игорь Оверко даромадлари тўғрисидаги декларацияга 586 квартирани киритди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Қайд этиш жоизки, депутатнинг асосий иш жойидаги (у «Синергия» қурилиш фирмаси таъсисчиларидан бири ва раҳбари ҳисобланади) маоши ўтган йили 20 минг гривнадан ошиқроқни (755 доллар атрофида) ташкил этди.
Оверко ўтган йили 400 та квартирани сотишга эришди ва ҳозирда ихтиёрида «атиги» 186 та квартира қолди. Кўчмас мулкни сотишдан олинган даромад 50 миллион гривнадан ошди (салкам 2 миллион доллар).
Шунингдек, депутатнинг оиласига 4 та уй, 18 та ер участкаси ва 16 миллион гривнадан ортиқ (615 минг доллар) жамғарма ҳам тегишли.
Мол-мулки ҳақидаги маълумотларга изоҳ берар экан, Оверко «ўзининг барча даромадларини яширмай декларация қилган кам сонли депутатлардан бири» эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)