Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мосул ғарбида жойлашган мактаб ракета ҳужумига учради. Ироқ хавфсизлик тузилмасининг маълум қилишича, 81 киши ҳалок бўлган, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Мосулнинг ИШИД гуруҳи жангарилари назорати остида бўлган ғарбий ҳудудидаги Ал-Вела мактабига зарба берилган. Ҳалок бўлганлар орасида 34 эркак, 29 аёл ва 18 бола бор.

Бу одамлар Ироқ кучлари ва ИШИД ўртасида давом этаётган жанглар туфайли ўқув муассасаси биносида яширинган эди. Ҳозирги пайтда қайси томон мактабга зарба берганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?