БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Остонада қабул қилинган Суриядаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш ва мамлакатда хавфсизлик зоналарини яратиш ҳақидаги битимни маъқуллайди. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ушбу келишув ҳақиқатан ҳам сурияликлар ҳаётини яхшилаши ўта муҳим. Бош котиб барча турдаги қуроллар, айниқса авиациядан фойдаланишни тўхтатиш, шунингдек, гуманитар ёрдамнинг тезкор, хавфсиз ва тўсиқсиз етказиб берилиши бўйича мажбуриятларни маъқуллайди», — дейилади расмий вакил баёнотида.
Нашр эслатишича, 4 май куни кафил мамлакатлар — Россия, Туркия ва Эрон Сурияда тўртта хавфсизлик зонасини яратиш ҳақидаги меморандумни имзолади.