ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон ҳудудидан ўз қурол-яроғларини синаш мақсадида фойдаланадиган АҚШнинг маҳсулоти ва воситасидир. Бундай айбловни Афғонистон собиқ президенти (2002—2014 йиллар) Ҳамид Карзай Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«ИШИД АҚШнинг маҳсулотидир», — деди у. «Чет элда шаклланганлиги яққол бўлган ИШИД 2015 йилда АҚШнинг ҳарбий иштироки чоғида пайдо бўлди», — дея қўшиб қўйди Карзай.
Унинг фикрича, айнан АҚШ танитувчи белгиси бўлмаган ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги террорчилар назорат қиладиган ҳудудларга юк ташлайдиган вертолётларнинг мунтазам парвозларини тушунтириб бериши керак.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.