Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Бухоро вилоят бўлими ходимлари вилоят марказидаги бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида қисқа муддатли назорат тадбирларини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мурожаатлар асосида «Карвон» савдо комплекси, «Марказий» ва «Тўқимачи» деҳқон бозорлари ҳамда «Ситора» автомобиль бозорларида ўтказилган мазкур тадбирларда назорат касса машинасидан харид чеки бермаслик, 40 дан ортиқ ҳолатда тўлов терминали ўрнатмаслик, 100 га яқин ҳолатда нақд пул тушумларини яшириш орқали уларни банкка топширмаслик ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, тўловларни терминал орқали қабул қилишда қўшимча устама қўйиш ва тўловни пластик карта орқали қабул қилишдан бош тортиш сингари қонунчилик талаблари ҳам қўпол тарзда бузилгани кузатилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)