Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти, Норин туманидаги Думар маҳалласида яшовчи Муяссар Иномова (исм-шарифлар шартли) пластик картасидаги маблағни нақдлаштириб беришни ваъда қилган шахс ҳаракатлари юзасидан ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Anhor.uz»

Фото: «Anhor.uz»

Маълум бўлишича, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида истиқомат қилувчи Жўрабек Арсланов ўтган йилнинг сентябрь ойида М. Иномованинг ишончига кириб, пластик картасидан бўлган 4267000 сўмни ўн кун ичида нақдлаштириб беришни ваъда қилган. Бироқ ҳозирги кунга қадар пластик картани ҳам, маблағни ҳам бермаган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида Ж. Арсланов Норин туманининг Шўрариқ маҳалласида яшовчи Муниса Соатқуловадан ҳам ўн кун ичида фоизсиз нақдлаштириб беришни айтиб, 2722000 сўм пули бўлган пластик картасини олиб кетгани ва шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Норин туман ИИБ томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди