Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Соҳиб Саифназаров Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мазкур вазифага тайинлангунига қадар Соҳиб Саифназаров «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси, Шуҳрат Назаров эса унинг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)