Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси элчихонасига ташриф чоғида Ўзган туманида содир бўлган кўчки оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳамда миллий мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Элчихонанинг Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли кўчаси, 6-ўтиш йўли, 30-уйда жойлашган манзилида 30 апрель, якшанба, соат 10:00 дан 17:00 гача Ҳамдардлик китобида ёзув қолдириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзган туманидаги фожиа муносабати билан Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирганди.
30 апрель Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)