Наманган вилоятида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрикномалари етказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов ҳамроҳлигида Янгиқўрғон туманида бўлиб, Акбарали ота Содиқов ва Топилди ота Мадраҳимовлар хонадонини йўқлади. Фахрийларга Президент табрикномаси етказилди. 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва Artel газ плиталари топширилди.
— Янгиқўрғондан 6,5 минг киши Иккинчи жаҳон урушига отланган, — дейди «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Мавлонжон Абдуллаев. — Улардан 2075 киши уйига қайтиб келди. Ҳозирги кунда бу сафда 13 нафар фахрий қолди. Уларни қанча ардоқласак, кўнгилларини олсак, шунча кам.
Изоҳ (0)