«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти бош директорининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Виртуал қабулхона «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.
Эндиликда фуқаролар «Uzrailpass.uz»сайти орқали мурожаатларни тўғридан-тўғри юбориши ёки (+998 71) 299-94-50 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Изоҳ (0)