Сан-Францискодаги Palomacy хайрия ташкилоти мустақил равишда яшаб кета олмайдиган қўлга ўргатилган кабутарларни қутқариш билан шуғулланади. Шундай қушлардан бири — Миу лақабли кабутар номидан Instagram’да саҳифа ҳам юритилади.
Бу суратларга қараб, кабутар худди, масалан, ит каби уй ҳайвони бўла олишига амин бўласан киши.
Миу номидан тармоқда эълон қилинган хабарларга кўра, бу кабутар ёмғирни томоша қилишни, ноутбук клавиатурасида ўтиришни, қучоқлашишни яхши кўради ва сафарларда қийналмайди.
Қушнинг ажабтовур иштони эса гигиена нуқтаи назаридан кийдирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)