Майамида ўтказилган теннис мусобақасининг германиялик Томми Хаас ва чехиялик Иржи Весели иштирокидаги биринчи давра учрашувида кортга игуана чиқиб келди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Игуана электрон таблога ўрмалаб чиқди, кейинроқ эса трибунадаги томошабинлар олқиши остида корт бўйлаб югурди. Одамлар уни тутишга уринди, бироқ бу бесамар якунланди.
Игуана табло устида ўтирган вақтда Хаас телефонини олиб, у билан селфига тушди ва суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)