Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея, АҚШ ва Япония 14 март, сешанба куни КХДР томонидан ракета учирилишини кузатиш бўйича ҳамкорликдаги икки кунлик машқларни бошлади. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Машқлар давомида Шарқий Япон денгизида ўқув ракетаси учирилади ва уни Aegis ахборот-бошқарув жанговар тизими билан жиҳозланган уч кема кузатиб боради. Машғулотларда «Седжонтэван» (Жанубий Корея), «Кирисима» (Япония) ва «Кёртис Уилбур» (АҚШ) кемалари иштирок этади», — дейилади қўмондонлик томонидан тарқатилган пресс-релизда.

Манёврлар чоғида уч томон ўртасида маълумот алмашинув тизими синовдан ўтказилиши режалаштирилган. Бундай машқлар олдинроқ уч маротаба — ўтган йил июнь, ноябрь ойларида ва жорий йил январида ўтказилган эди.

Маълумот учун, АҚШ ва Жанубий Корея қуролли кучлари 13 март, душанба куни фавқулодда ҳолат юз берганда Корея ярим оролида Америка қўшинларини кенгайтиришга қаратилган Key Resolve қўмондонлик-штаб машқларини ҳам бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги