Сурия қуролли мухолифатининг «Жанубий Фронт» гуруҳи вакиллари Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Остонадаги халқаро учрашувда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ануар Жайнаков маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«‘Жанубий Фронт’ мухолифат гуруҳи делегациясининг келиши кутилмоқда, ушбу маълумот ҳозир аниқлаштирилмоқда», — деди Жайнаков.
Аввалроқ ТИВ вакили Сурия бўйича музокараларда қатнашиш учун Остонага Россия, Сурия ҳукумати делегацияси ҳамда БМТ делегацияси вакили Милош Стругар етиб келганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)