Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш Нидерландия элчисининг мамлакатга кириши тақиқланганлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шунингдек, Туркия Нидерландия билан юқори даражадаги барча учрашувларни бекор қилди.
Нашр эслатишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нидерландияга дипломатик санкциялар билан таҳдид қилган ва Анқара вазирларининг нутқ сўзлаши тақиқлангани туфайли, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишга тайёрлигини айтган эди.
Аввалроқ Нидерландия бош вазири Марк Рютте Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли бўлган самолётнинг мамлакат ҳудудига киритилмагани учун Нидерландия ҳукумати номидан узр сўрамаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)