Саккизта мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари НАТОнинг «Денгиз қалқони» (Sea Shield) ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашади, деб ёзади «Корреспондент.net». Унда ҳаво, сув ости ва ер усти ҳужумларини даф қилишнинг стандарт услублари машқ қилинади.
Машғулотларда Болгария, Канада, Греция, Руминия, Испания, АҚШ, Туркия ва Украинадан 2,8 минг ҳарбий хизматчи, 16 та сув усти кемаси, битта сув ости кемаси ва ўнта самолёт қатнашади.
Ўқув машқлари 1—10 февраль кунлари Қора денгиз акваториясининг шарқий қисмида 80 минг квадрат километр майдонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)