Исроил президенти Реувен Ривлин мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Мексика ҳукумати томонидан АҚШнинг ушбу мамлакат билан чегара бўйлаб девор қуриш режаларининг қўллаб-қувватланиши деб баҳоланган твити учун мексикалик ҳамкасбидан узр сўради, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Мен ушбу англашилмовчилик натижасида етказилган ҳар қандай зарар учун узр сўрайман, бироқ биз гап тушунмовчилик ҳақида бораётганини ёдда тутишимиз керак. Ишончим комил, ушбу масалани ортда қолдира оламиз», — деди Ривлин Мексика президенти Энрике Пенья Ньето билан телефон суҳбати чоғида.
Пенья Ньето Нетаньяхунинг Twitter’даги пости икки мамлакат ҳамкорлигига талафот етказганини таъкидлади. Шунга қарамай, у ўз суҳбатдошини Мексиканинг Исроил билан яхши алоқаларни сақлаб қолиш истагида эканлигига ишонтирди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Исроил бош вазири ўз Twitterига: «Президент Трамп ҳақ. Мен Исроилнинг жанубий чегарасига девор қурдим. Бу ноқонуний муҳожирликни тўхтатди. Катта муваффақият. Ажойиб ғоя», — деб ёзган эди.
Изоҳ (0)